«тошкент шаҳар ҳокимияти» тегли мақолалар


Тошкент ҳокимияти аэропорт олдидаги автотураргоҳларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади
3 июн 2022, 12:51

Тошкент ҳокимияти аэропорт олдидаги автотураргоҳларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади

Пойтахт ҳокимияти Тошкент аэропортига туташ ҳудудларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади. Компания раҳбари Раъно Жўраева аввалроқ, бу аэропорт вокзалолди майдонда ўз лойиҳаси ва режасини амалга ошириш учун зарурлигини таъкидлаганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: «Мозаикалар бўялаётгани йўқ, аксинча, янгиланмоқда»
29 март 2022, 16:43

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: «Мозаикалар бўялаётгани йўқ, аксинча, янгиланмоқда»

Тошкент ҳокимлиги шаҳардаги мозаикали тасвирлар бўяб ташланмаётгани, аксинча, сақлаб қолиш учун махсус материал билан қопланмоқда. Ҳокимият шунингдек, ҳиссиётларга берилиб, Маҳаллий кенгашни жим туришда айблаган блогерни танқид қилди.

Алишер Навоий шоҳ ва Лабзак кўчаларининг айрим қисмлари вақтинча ёпилади
19 март 2022, 17:42

Алишер Навоий шоҳ ва Лабзак кўчаларининг айрим қисмлари вақтинча ёпилади

Йўл таъмирланиши туфайли шанба куни соат 21:00 дан якшанба куни соат 06:00 га қадар Алишер Навоий шоҳ кўчасининг Абай ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидаги ҳудуди вақтинча ёпилади. Шунингдек, Лабзак кўчасининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида ҳаракат тўхтатилади.

«Яхши мақсадни кўзлаганмиз». Туман ҳокими — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида
15 феврал 2022, 18:26

«Яхши мақсадни кўзлаганмиз». Туман ҳокими — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида

Рухсат берилмаганига қарамасдан қурувчилар Космонавтлар майдонидаги гранит плиталарни кўчириб ташлашни давом эттиришди. Туман ҳокими Анвар Сайфутдиновнинг таъкидлашича, дам олиш кунлари сабабли лойиҳа ҳақида олдидан хабар берилмаган. Унинг айтишича, ҳокимият фуқароларга қулайликлар яратишда «яхши мақсадларни кўзлаган». Шаҳар ҳокимияти ваниҳоят лойиҳа эскизини эълон қилди. Чизмада янги мармарнинг ранги аввалгисидан фарқ қилади.

Президент Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини икки баробарга ошириш бўйича кўрсатма берди
19 январ 2022, 21:54 1

Президент Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини икки баробарга ошириш бўйича кўрсатма берди

Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси бор-йўғи — 21 фоизни ташкил қилади, тизимда қарийб 400 та автобус етишмайди. Йўллар пиёда ва велосипедда юриш учун қулай эмас, бунинг оқибатида ЙТҲлар кўп содир бўлмоқда, дея таъкидланди президент иштирокидаги тақдимотда. Шавкат Мирзиёев янги автобус ҳамда электробуслар харид қилиш ва умуман, жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш бўйича кўрсатма берди.

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
29 апрель 2021, 16:17

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган Фахриддин Давруков Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

30 млрд сўм фақат дарахтга эмас, балки ободонлаштиришга ҳам сарфланиши мумкин
26 январ 2021, 15:50

30 млрд сўм фақат дарахтга эмас, балки ободонлаштиришга ҳам сарфланиши мумкин

Пойтахт ҳокими ажратган 30 млрд сўм нафақат дарахт экишга балки, ободонлаштириш ишларига ҳам сарфланиши мумкин. Шаҳар Кенгаши депутати Васила Алимова таъкидлашича, ҳозирда қандай дарахтларни қаерга экиш мақсадга мувофиқлиги бўйича мутахассислар ўрганишлар олиб бормоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
6 ноябр 2020, 11:09

Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Ғофир Жамолов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, Мухтор Муҳитдинов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — каналлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг